Мақола

939 27/01/2023

Аризалар 2023 йилнинг 1,2,3 ва 6 февраль кунлари қабул қилинади.

Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади.

Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00 дан 17:00 гача, жума куни эса 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Ариза топшириш жараёни жонли навбат билан амалга оширилади, яъни   олдиндан навбатга ёзилиш имкони йўқ: ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимида бўлгани сингари ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талон бўйича навбати келмаса, у кейинги кунга ўтмайди. Квотага ариза топшираётган чет эллик шахслардан аризадан ташқари фуқаролик паспортининг нотариал таржимаси, ундаги прописка ва фуқаролиги кўрсатилган саҳифаларнинг нусхаси, миграция картаси, 3,5х4,5 ҳажмидаги фотосурат талаб қилинади. “РВП” квотаси учун аризаларни топшириш тартибини бу ердан билиб олишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация