Maqola

1 027 20/06/2022

Ушбу марказда мигрантлар учун барча хизмат турлари ташкил этилган.

Рус нашрларида Москва шаҳрида “Миграция маркази”нинг яна бир ваколатхонаси борлиги эълон қилинди.

Маълумот учун, “Миграция маркази” Россиянинг миграция соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи ва муайян функцияларни бажарувчи ташкилот ҳисобланади.

ДБМ “Миграция маркази”нинг Москвадаги ваколатхонаси “Москва, ул. Бахрушина, д. 18, стр. 1 (м. Павелецкая, м. Новокузнецкая)”да жойлашган. Ушбу ваколатхона душанбадан жумагача, соат 09:00 дан 18:00 га қадар фаолият юритади.

Мазкур “Миграция маркази” ваколатхонасида ҳам бошқаларидаги каби меҳнат муҳожирларига Россия ҳудудида рўйхатдан ўтиш (Регистрация) ва тиббий хулосаларни тақдим етиш масалаларида кўмаклашилади. Шунингдек, вақтинчалик яшаш рухсатномасини (РВП), у ерда яшаш ҳуқуқини (ВНЖ), Россия Федерацияси фуқаролиги ва рус тилида сўзлашувчи мақомини олиш учун ҳужжатлар пакетини йиғишда ҳуқуқий ёрдам берилади.

Янги “Миграция маркази”нинг очилиши Россияга меҳнат қилиб, даромад олиш ниятида бошқа мамлакатлардан келаётган мигрантларнинг оғирини енгил қилиб, уларнинг мамлакатдаги қонунларга риоя қилиб ишлашлари учун шароит яратади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya