Maqola

742 18/08/2022

Москва шаҳридаги энг ифлосланган квартиралар қайси ҳудудларда экани аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева маълумот берди.

Ўтказилган тадқиқотга кўра «Щелковская», «Кузьминки», «Текстильщики» ва «Люблино» метролари ҳудудларидаги квартираларни энг кўп суварак босгани маълум бўлди. Анъанага кўра, Московский Комсомолец суварак босишининг сабабини мигрантлар, деб келтирибди. Яъни, бу ҳудудларда квартиралар кўп ижарага берилади ва ижарачиларнинг кўпи озодаликка эътибор бермайди, дейилган. Ижарачилар эса мигрантлар экани ва бу ҳудудлар салкам гетто экани айтилган.

P.S. Россияда ҳаво аномал исиб кетганининг сабаби — бу мигрантлар ўз юртларидан иссиқ олиб келишида, деган мақолаларни излаяпман. Чиқиб қолар.

Қойил лекин, мавзуни айлантириб юриб, барибир мигрантларга тақайдиган ажойиб МК сайти бор-да. Бу ҳам маҳорат лекин. Айтганча, бу маҳорат Царьграддаям бор.

@zarnigor1

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya