Maqola

2 888 13/12/2017

Москва шаҳри жануби-ғарбида жойлашган кафедаги маиший можаро Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг “бирга бир” оммавий муштлашуви билан якунланди, деб хабар бермоқда Kun.uz “КП”га таянган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, оммавий муштлашув ҳақида гувоҳлар тунги соат тахминан иккиларда ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, хабар беришган.

“Севастополь шоҳкўчасидаги шарқ ошхонасига эга кафеда икки эркаклар гуруҳи дам олиб ўтирган бўлган, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари, – дея айтиб ўтган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба “КП”га. – Узоқ ўтиришган. Маст бўлишган. Кафе ходимларининг айтишича, улар ўртасидаги можаро арзимаган нарсадан келиб чиққан – бир киши бошқасини елкаси билан туртиб юборган. Жанжаллашиб қолганларга дўстлари ёрдамга келишган”.

Москва полицияси матбуот хизматидан хабар беришларича, воқеа жойига етиб келган патруль хизмати ходимлари 12 кишини қўлга олишди. Улар яқин орадаги полиция бўлинмасига юборилди. Можаро тафсилотлари, ким муштлашувда қай даражада иштирок этгани аниқлаштирилмоқда.

“Икки эркак шифохонага олиб кетилди, – дея қўшимча қилиб ўтишган полициядан. – Ҳар иккисида ҳам жароҳатлар. Улардан бирига керакли тиббий ёрдам кўрсатилгач жавоб берилган”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya