Maqola

853 12/08/2022

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россия Федерациясининг Москва шаҳри ва Москва вилоятида ишлаш учун келган мигрантларнинг 1,24 миллион нафари рўйхатга олинган, деб ёзади ТАСС.

FinExpertiza таҳлилларига кўра Москва ва Москва вилояти меҳнат мигрантлари учун Россия Федерациясининг энг жозибали минтақаларига айланган. Россияга келганларнинг қарийб 40 фоизи иккинчи чоракда шу ерда ишлашни афзал деб топишган.

Таҳлил маълумотларига кўра жами  меҳнат мигрантларининг 40 фоизи, яъни 1,24 миллион киши Москва ва Москва вилоятида рўйхатдан ўтишган. Шунингдек Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида рўйхатга олинганларнинг салмоқли қисми, яъни барча меҳнат мигрантларининг 12,4 фоизи, жами 385,7 минг кишини ташкил этади.

Чет эллик ишчиларни ўзига жалб қилувчи минтақалар қаторига Краснодар ўлкаси (86,2 минг киши ёки 2,8%), Иркутск вилояти (75,2 минг киши ёки 2,4%) киради. Шу ўринда Свердловск вилоятида (69,3 киши ёки 2,2%), Приморск ўлкаси (57,4 минг киши ёки 1,8%), Амур вилояти (54 минг киши ёки 1,7%), Самара вилояти (51,8 минг киши ёки 1,7%) ва Красноярск ўлкасида ҳам (50,6 минг киши ёки 1,6%) мигрантлар меҳнат қилаётганларини таъкидлаб ўтиш зарур. 1 миллион нафарга яқин чет эллик ишчилар эса Россиянинг бошқа ҳудудларида меҳнат қилишади.
Умуман олганда, иккинчи чоракда Россия Федерациясига ишлаш учун 3,12 миллион чет эл фуқаролари келишган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан сезиларли даражада кўпдир.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya