Мақола

1 370 04/01/2023

Пойтахтда энди “Тройка” картаси билан бир қатнов нархи – 50 рубль, “Единый” бўйича – 62 рублни ташкил этади. Санкт-Петербургда жамоатчилик транспортида йўл ҳақи 5 рублга қимматлашди.

Янги йилдан бошлаб Москвада “Единый” картаси бўйича бир маротаба транспортда қатнаш 1 рублга, “Тройка” картаси бўйича – 4 рублга ошди. Талабалар учун метро ва ер усти транспортида қатнаш учун “Единый» картаси жорий этилди. Унинг нархи 30 кун учун 715 рубль ва 90 кун учун 2055 рублни ташкил этади.

Ёзда 365 кунлик чипталар учун “музлатиб қўйиш” функцияси мавжуд. Йўловчи чиптадан вақтинча фойдаланмаётган бўлса, 14 кунга “музлатиб қўйиши” мумкин бўлади.

Биометрия бўйича ҳаракатланишда йўл ҳақи ўзгармайди (икки йилдан буён 46 рубль бўлиб турибди). Марказий зонада 365 кунлик чипта ва  “Пригороде” чиптаси беш йилдан буён 19,5 минг ҳамда 24 минг 450 рубль ҳисобида сақланиб турибди. Ер усти транспортидаги нарх аввалгидек 14 минг рублни ташкил этади.

Петербургда метрода бир марталик қатнов 70 рублни ташкил этади, нарх 5 рублга ошган. Қуруқликдаги транспортда энди 60 рубль ўрнига 65 рубль тўлашга тўғри келади. Пулни тежаш учун  бу ерда электрон йўл чипталаридан фойдаланган маъқул, деб ёзади “МИР-24”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация