Мақола

719 30/01/2023

Россия ички ишларп вазирлигининг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, шунингдек, 177 минг маъмурий баённома тузилган.

Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Бош бошқармаси ходимлари ўтган йили 28,5 минг хориж фуқаросининг Россияга киришини тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бошқармаси  ҳайъат йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.

“Якунланган йил давомида миграция сиёсати соҳасидаги вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Турли объектларда 80 мингдан ортиқ текширувлар ўтказилди, жумладан. Москва вилояти минтақавий хавфсизлик бош бошқармаси, бош назорат органлари билан биргаликда 1,5 минг хостеллар текширилди ва назорат қилувчи органлар томонидан 177 мингта маъмурий баённомалар тузилди…

Хорижлик фуқароларнинг Россияга киришини тақиқлаш бўйича  28,5 мингта қарор қабул қилинди”. – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси таъкидлаганидек, ўтган йили Москва вилояти ички ишлар органлари бу ердаги  жиноятчилик ҳолатини назорат остида ушлаб туриш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш ишларига масъулият билан ёндошдилар.

“Рўйхатга олинган жиноятлар қатори деярли ўзгармади ва уларнинг сони 74 мингтани  ташкил этди. Қасддан саломатликка оғир шикаст етказиш, шу жумладан жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар, талончилик, жумладан хонадонларга ўғирликка тушиш, транспорт воситаларини ўғирлаш ҳолатлари камайди”, – деб қўшимча қилинади маълумотда.

Ўтган йили полиция эътиборини кучайтирган йўналишлардан бири- уюшган жиноятчиликка, жумладан унинг этник таркибий қисмига қарши кураш бўлди.

Уюшган гурҳлар ёки жиноий тўдалар томонидан содир этилган жами 463 та жиноятлар фош этилди, буларнинг 110 таси этник гуруҳлар томонидан содир этилган. Бундай жиноий ҳаракатларни содир этган 430 нафар фаол иштирокчиларнинг ҳаракатлари чекланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация