Мақола

3 960 21/11/2023

Москва вилоятида яшовчи кекса киши автобусда кетаётганида маст миллатчининг ҳужумига учради. Воқеа акс этган видео Baza телеграм каналида эълон қилинган. Кадрларда ўрта ёшли йўловчининг ўзидан анча катта бўлган одамдан “сен ўзбекмисан”, деб сўраганини кўриш мумкин. Чол тоза рус тилида, унинг миллати ҳеч кимни безовта қилмаслигини айтади. Жавоб миллатчини ғазаблантиради. Бобога муштлари билан ҳужум қилишдан олдин, кайфияти ёмон бўлган миллатчи бир руснинг дафн маросимидан келаётганини айтади. Шунинг учун автобусдаги тирик “ўзбек” уни қаттиқ ғазаблантирган. Шу билан бирга, чолнинг ҳақиқий миллати ноаниқлигича қолган. Йўловчилардан бири юзи қонга беланган чолни автобусдан судраб чиқиб, асфальтга ётқизган.

Шуниси ажабланарлики, бекатда қонга беланган қария ётгани ва унга миллатчининг яна зарбалар бераётганига қарамай, йўловчилар ҳайдовчидан эшикни ёпиб йўлга тушишни буюришган. Кадрларда чолнинг скамейкада ўтиргани кўрсатилган ва бир неча сониядан сўнг ўша одам яна унга ҳужум қилади. Гувоҳлар уни четга олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация