Maqola

3 033 25/12/2017

Москвада метронинг “Славянский Бульвар” станцияси яқинида “Мострансавто”нинг шаҳар ташқарисига қатновчи автобуси ер ости ўтиш жойига кириб кетиб, пиёдаларни уриб юборган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, 15 гача киши жароҳат олган, уларнинг баъзиларини автобус ғилдираклари остидан чиқариб олишга тўғри келган, дея хабар қилди Kun.uz.

Ҳозирча воқеанинг аниқ сабаби маълум эмас. Автобус ҳайдовчисининг айтишича, автобус ўзи юра бошлаган. “Автобусни тўхтатишга барча уринишларга қарамасдан, тормоз тизими ишламаган ва автобус ҳаракатни давом эттирган”, деб маълум қилинди Россия тергов қўмитаси матбуот хизматида ва ҳайдовчини сўроқ қилиш давом этаётгани қўшимча қилинди.

Терговчилар воқеа жойида ишлашни ва гувоҳларни сўроқ қилишни давом эттиришмоқда. Ушбу иш бўйича бир қатор текширувлар, жумладан ҳайдовчининг тиббий маълумотномасини текшириш белгиланган.

“Мострансавто” ҳайдовчи рейс олдидан мажбурий тиббий кўрикдан, жумладан қонида спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда борлигига текширувдан муваффақиятли ўтган. Шунингдек, автобус ҳам соз ҳолда бўлган.

Автофалокатнинг асосий сабаблари сифатида транспорт воситасининг носозлиги ва бошқарувни қўлдан чиқариш қаралмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин автофалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

https://youtu.be/7Ne91K1JCeA

Фото: Twitter/ @martin_camera
Фото: Twitter/ @aban_in
Фото: Twitter/ @aban_in
Фото: Twitter/ ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Фото: ТАСС
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya