Мақола

958 02/09/2023

1-3 сентябрь кунлари давлат автоинспекторлари Москвада шахсий ҳаракатланиш воситалари ва велосипедлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган умумшаҳар тадбирини ўтказади. Бу ҳақда Москва йўл полицияси бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, тадбир давомида “ГИБДД” ходимлари томонидан шахсий ҳаракатланиш воситалари ва велосипедларда ҳаракатланишнинг асосий қоидалари ҳамда ҳимоя воситаларини мажбурий кийиш бўйича тушунтириш суҳбатлари ўтказилади.

Ушбу транспортлардан фойдаланадиган муҳожир ҳамюртларимизни эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация