Мақола

1 998 23/12/2022

Полиция “эшикни очмаганлиги учун” бир ойдан бери уни ушлолмаяпти.

Москванинг Можайск туманида уй қураётган ишчилар  рўпарадаги уйдан мунтазам равишда пневматик қуролдан ўққа тутилмоқда, деб ёзади “Mash”.

Полиция ўқ отувчини “эшигини очмаётганлиги учун” ҳибсга ололмаётган экан. “Mash” нашрининг ёзишича, у Горбунов кўчасидаги уйда, 4-қаватдаги хонадонда яшайди. Охирги марта пневматик қуролдан ўқ отганида, у ишчилардан бирининг кўз остига теккан.

Бир ой олдин полиция ўқ отувчининг олдига келган, лекин ҳеч ким хонадон эшигини очмаган ва полиция чиқиб кетган.

“Mash”нинг ёзишича, бугун вазият яна такрорланган, манзилга етиб келган полициячилар хонадонга кира олмаганлар.

Бир неча йил олдин полиция Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси офисининг эшикларини болгарка билан очган; 2019 йилда эса “ФБК” ходими Руслан Шаведдиновнинг эшигини очишда ҳам болгарка ишлатилган; 2022 йилда “Полиция Омбудсман” маъмури хонадонининг эшигини бузган. Лекин нима учун бу ўқ отувчининг хонадонига бузиб кирилмаётгани номаълум бўлиб қолмоқда.

Манбаа: The Insider

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация