Мақола

975 16/12/2022

“Роспотребнадзор” грипп тарқалиши сабабли Москвада чекловларни белгилади.

Йирик корхоналарда эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга ошириляпти, касалхоналарда беморларни йўқлаш ташрифлари чекланган.

“Москва шаҳридаги бошқармалар, тиббиёт ва таълим ташкилотлари, йирик саноат корхоналари, меҳмонхоналар, транспорт объектлари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари раҳбарларига қўшимча санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари:

  • бир қатор йирик корхоналар раҳбарларига ишчиларни камида 75% эмлашни таъминлаш тавсия этилди;
  • Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида ходимларнингн ниқоб тақишлари ва кириш жойларида ҳароратни назорат қилишни жорий этиш тавсия этилди;
  • Касалхоналарда беморларнинг қариндошлари томонидан ташриф буюришни тақиқлаш жорий этилди.

Грипп тарқалишига қарамай мактабларда ўқишлар давом этмоқда. “Умумтаълим муассасаларида грипп ва “ОРВИ” туфайли 20 фоиз ва ундан ортиқ болалалар ўқишга келмаган тақдирда таълим ташкилотлари раҳбарлари мустақил равишда ўқув жараёнини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Айни пайтда Москвада биронта ҳам таълим ташкилоти тўлиқ ёпилмаган, ўқув жараёнлари алоҳида бинолар, синфлар ва гуруҳларда тўхтатилган. Бундай ҳолатларда мактаб раҳбари ота-оналарни хабардор қилади”,-деди бошқарма расмийлари. Декабрь ойигача

74 миллион россиялик эмланганига қарамай, 2022 йилнинг январь-октябрь ойида грипп билан касалланиш ўтган йилга нисбатан 11 баравар ошган, деб хабар берди “Роспотребнадзор”.

Ушбу ўсиш фонида ҳудудларда турли хил чекловлар жорий этилмоқда: масалан Санкт-Петербургда шифохоналар ва ижтимоий муассасаларда ниқоб режими жорий этилган, Владикавказ ва Смоленск мактаблари карантинга ёпилган.

Манбаа: РБК.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация