Мақола

1 378 21/11/2022

Мигрантлар сайт орқали кенг қамровли бандлик хизматларидан фойдаланиши, иш берувчилар эса малакали  ходимларни топишлари мумкин.

Москванинг “Сахарово”кўптармоқли миграция маркази (ММЦ) Москва ва Москва вилоятида иш берувчилар ва иш топмоқчи бўлган чет эл фуқаролари учун махсус веб-сайт очди, дейди Москва ҳукумати  вазири, Иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Мария Багреева.

Москва мэрияси маълумотларига кўра, сайт меҳнат мигрантларини уюшган тарзда ишга ёллаш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида очилган.  “Унинг ёрдами билан меҳнат мигрантлари онлайн режимда Москва ва Москва вилоятида иш топиш бўйича кенг қамровли бандлик хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Бундай хизматлар сирасига мигрантларнинг суҳбатдан ўтиши, иш берувчиларнинг эса чет эллик фуқаролар сафидан ўз талабларига жавоб берадиган малакали ходимларни танлаб олишлари киради”,- дейди Багреева.

Марказда мобил илова ҳам ишга туширилди.   Унинг ёрдамида мигрантлар ўзларига қулай вақтда Миграция маркази қабулига олдиндан ёзилиши, меҳнат патентини расмийлаштириши, унинг учун ойлик тўловларни амалга ошириши, тўловлар тарихини смартфонида сақлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда “Аsiaplustj.info” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация