Мақола

836 28/06/2022

Сахарово кўптармоқли миграция марказида июль ойи учун “РВП” олишга квота ажратиш бошланди. Аризалар 2022 йилнинг 1, 4, 5, 6 июль кунлари қабул қилинади.

Маълумот учун РВП  (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома)  бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. РВП қайси регион учун берилса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқини беради.

Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00 дан 17:00 гача, жума куни эса 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Ариза топшириш жонли тарзда бўлиб,   олдиндан шакллантирилган навбат рўйхати йўқ: ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимидаги сингари ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талон бўйича навбат келмаса, у кейинги кунга ўтмайди.

Квотага ариза топшираётган чет эллик шахслардан аризадан ташқари фуқаролик  паспортининг нотариал таржимаси,ундаги прописка ва фуқаролиги кўрсатилган саҳифаларнинг нусхаси, миграция картаси, 3,5х4,5 ҳажмидаги  фотосурат талаб қилинади.

РВП квотаси учун аризаларни қандай ёзиш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган. 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация