Мақола

855 19/09/2023

19 сентябрь куни пойтахтнинг Сокольники туманида COVID-19 билан касалланган беморлар учун вақтинчалик шифохона ўз фаолиятини қайта тиклайди, деб хабар бермоқда SHOT телеграм канали. Аниқлик киритилишича, шифохона Москвада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани сабабли очилади.

SHOT маълумотларига кўра, 4 сентябрдан 10 сентябргача бўлган даврда COVID-19 билан касалхонага ётқизилганлар сони 67 фоизга, яъни 346 нафардан 510 нафарга ошган. Бир ҳафта давомида пойтахтда жами 3040 та коронавирус ҳолати қайд этилди.

Тиббиёт муассасаси ходимлари бугун ишга чиқишгани хабар қилинди.

Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий марказининг бош илмий ходими, вирусолог Анатолий Альтштейннинг таъкидлашича, кеч куз ва қишда COVID-19 билан касалланиш кўпайиши мумкин. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ўсиш унчалик сезиларли бўлмаслиги мумкин. Олимнинг қайд этишича, коронавируснинг “пирола” варианти ҳозир бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Унинг фикрича, вирус Россияда ҳам бўлиши керак.

Аввалроқ Роспотребнадзор матбуот хизмати “Пирола” коронавирусининг янги варианти аввалги “Омикрон” штаммига нисбатан бир қатор янги мутацияларга эга эканлигини маълум қилганди. Бу янада юқумли штамм бўлиши аниқланган. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, бугунги кунда Россияда COVID-19 нинг янги вариантини аниқлаш учун тест, даволаш ва олдини олиш учун дори воситаларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация