Мақола

800 24/11/2023

Россия пойтахти ёққан кучли қор туфайли Москва аэропортларида камида 50 рейс кечиктирилди ёки бекор қилинди.

24 ноябрь соат 8.37 (Москва вақти билан) ҳолатига кўра, 38 та рейс кечиктирилган, 12 таси бекор қилинган.

Энг кўп кечиктирилган ва бекор қилинган рейслар – 16 ва 5 та – Домодедовога тўғри келади. Шереметьевода 14 та рейс кечиктирилган, иккитаси бекор қилинган, Внуковода саккизта кечикиш ва бешта рейс бекор қилинди.

Аввалроқ, Москва метеорология бюросининг бош мутахассиси Татяна Позднякова соғлиги об-ҳавога боғлиқ москваликлар учун оғир кун келишини тахмин қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 24 ноябрь куни пойтахтда атмосфера босими 1973 йилдаги рекорддан паст даражага тушиб, 718 мм симоб устунини ташкил қилади.

“Фобос” об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Евгений Тишковецнинг айтишича, Москвада ўн кунлик иқлим нормасининг 40 фоизи ёққан. Синоптик маълумотларига кўра, Москвада тунда ҳавонинг минимал ҳарорати минус 7,1 даража, минтақада минус 10 даражагача совуқ бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация