Maqola

957 27/11/2023

Қора денгиздан Москвага яқинлашаётган кучли циклон ноябр ойида кузатилган энг кучли қорни олиб келади, деб хабар берган Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд.

“Кечадан бошлаб, аниқ белгилари бор циклон Қора денгиздан шимолга қараб ҳаракатланмоқда. Метеорологлар буларни чуқур циклонлар деб аташади. Бу циклон марказида кучли босим борлигини англатади. <…> Шунинг учун бугун кечқурун, бу циклоннинг шарқий чеккаси Москвага яқинлашганда қор ёға бошлайди. Бу оддий қор эмас, балки ноябр ойининг охирида содир бўлган энг кучли қорлардан бўлади”, — деган у.

Унинг сўзларига кўра, “жуда кучли қор” атамаси ёғингарчилик “пойтахтнинг нормал фаолиятига” халақит беришини англатади.

Бундан ташқари, ҳўл қор ёғиши ва шамол тезлиги 15–20 м/с гача етиши кутилмоқда. Қор симларга нафақат ҳўл қор шаклида, балки муз шаклида ҳам ўрнашади. Ҳарорат аста-секин кўтарилишидан қор эриб, йўлларнинг музлашига олиб келади.

“Эртага куннинг иккинчи ярмида вазият ўзгаради: қор унчалик кучли бўлмайди, лекин об-ҳаво мутлақо ноодатий бўлади. Ҳарорат 0…–/+1 ёки ҳатто +2 даража бўлгандан кейин кундузи соат 15:00 гача ҳарорат пасая бошлайди, циклон шимолга қараб ҳаракатланади, қор тушади, лекин шамолнинг тезлиги 15–20 м/с.га етади. Бу сешанба ва ҳатто чоршанба куни ҳам сезилади”, дейди Вилфанд.

Шунингдек, у декабр ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати яна пасайиб, “нормал қишки об-ҳаво” бўлишини қўшимча қилган. Кечаси термометр -11 га, кундузи эса -6 га тушиши мумкин.

“Фобос” об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Евгений Тишковец, шунингдек, 26 ноябр, якшанба куни кечқурун Москвани тезлиги 17 м/с гача бўлган “қора бўрон” қоплаши ҳақида огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, қор қопламининг 23 см гача кўпайишини кутиш мумкин, бу меъёрдан уч баробар кўп.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya