Мақола

1 517 06/01/2023

Россиянинг Европага яқин қисмига ғайритабиий совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда.

Совуқ об-ҳаво  5 январь соат 21.00 дан бошланиши ҳақида хабар берилди. Россиянинг Европага яқин қисмидаги ҳудудларда совуқ -34..-47 даражагача бўлиши мумкин.

6-10 январь кунлари Марказий Федерал округи ҳудудининг аксарият қисмида аномал совуқ ҳаво кузатилади, ўртача суткалик ҳарорат иқлим меъёридан -9..-17 даража паст бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси -21…-26, округ шимолида -29..-34 гача пасаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати -17..-22. округ шимолида -23..-28 даража бўлиши мумкин.

Москва ва Москва вилоятида 5 январь оқшомидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва -10..-15 даражагача тушиши кутилмоқда. Кейинги кунларда, 6-10 январда совуқ об-ҳаво сақланиб қолади.

“Бундай совуқлар ультрақутб жараёнлари билан боғлиқ. Ҳақиқат шундаки, мўътадил кенгликлар ҳавонинг ғарбдан шарққа ўтиши билан тавсифланади.  Ультрақутб жараёнлари мутлақо ғайритабиий ҳодисадир. Бундай ҳолларда, ҳаракат шимоли-шарқдан шимолий-ғарб томонга содир бўлади, агар ҳаво массалари антициклонга айланса, унда аномал ҳолатлар юзага келади”, деб тушунтирди Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вольфанд.
Бу ҳақда meteoinfo.ru хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация