Мақола

1 750 01/10/2022

Москва апартаментлари учун  нархлар  ўртача 5-7% тушди, аммо бозорда 20 ва хатто 60 % чегирмалар билан квартиралар таклиф этилмоқда.

Сўнгги уч йил ичида Россия  пойтахтида иккиламчи уй-жой бозорида нархнинг тушиши кузатилмаган, деб ёзади alldaily.ru портали.

Москва квартиралари учун чегирмалар 5-7%ни ташкил этса, бозорда 20 ва 60% чегирмалар билан таклифлар мавжуд.

Таъкидланишича, ўз мулкини тезда сотмоқчи бўлганлар сони ортгани сабаб савдо нархлари кескин тушиб кетди. Уйини тез сотиш илинжида бўлганлар нархни пасайтириб, зарарига бўлса ҳам нақд пулга эга бўлиш истагидалар.

Шуни таъкидлаш лозимки, Москвада сафарбарлик бошланганидан сўнг, хонадонларни ижарага олиш талаби ҳам кескин камайди. 21 сентябрь куни Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Москвада квартираларни ижарага олишга талаб аввалги ҳафтага нисбатан 15% га камайиб кетди,- деб таъкидланади “Циан” порталининг тахлилий маълумотларида.

Мутахассислар шунингдек “элита” кўчмас мулкларининг нархи 50%га тушиб кетганини айтмоқдалар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация