Колл-марказга Москвада яшаш ва ишлаш истагида кетаётган ёки шу ерда яшаётган чет эл фуқаролари ва меҳнат мигрантлари мурожаат қилишлари мумкин.
Москвада меҳнат мигрантлари учун бепул колл-марказ ишга тушди. Колл-марказга Москвада яшаш ва ишлаш истагида кетаётган ёки шу ерда яшаётган чет эл фуқаролари ва меҳнат мигрантлари қўнғироқ қилишлари мумкин.
Колл-марказ мутахассислари турли саволларга жавоб беришлари ва сизга ёрдам кўрсатишлари мумкин. Қандай саволлар дейсизми? Мархамат, сизга қайси соҳада аниқ маслаҳат беришлари билан танишинг:
Колл-марказ ходимлари ҳар куни сота 8:00 дан 20:00 гача ишлайди. Марказ ходимлари озарбайжон, қирғиз, молдован, ўзбек ва тожик тилларида қўнғироқларни қабул қилиш ва маслаҳат беришга тайёр. Бу ҳақдаги ахборот “Мигрантам о Москве” порталида чоп этилди.
Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш шаҳар ахборот маркази рақами: +7 (495) 539-25-20