Мақола

3 341 04/02/2023

Россия пойтахтида мигрантларни текшириш кучайтирилди. Эндиликда миграция ҳужжатларини қалбакилаштириш бўйича маъмурий жарималар ўрнига оммавий равишда жиноий ишлар қўзғатила бошланди.

Мигрантларни оммавий текширишга нафақат маҳаллий аҳоли, балки журналистлар ҳам эътибор қаратди. Қолаверса, авваллари турли ҳужжатларни қалбакилаштириш (рўйхатдан ўтказишдан тортиб то меҳнатга оид патентларгача) маъмурий кодекс бўйича жазога тортилиб, жаримага тортилгани, оғир ҳолларда эса ўз ватанига депортация қилингани ҳам эътиборни тортади. Ҳозир эса кўпроқ иш қўзғатилмоқда. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси “Ҳужжатларни қалбакилаштириш” энг кўпи икки йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.

Ушбу моддага кўра, мигрантларнинг ўзлари ҳам, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахслар ҳам жалб этилиши мумкин. Аммо сохта ҳужжатларни тайёрлайдиганларни топиш жуда қийин бўлганлиги сабабли, терговчилар,одатда харидорларга қарши айбловлар билан чекланишади.

Бундан ташқари, “База” нашрининг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз хонадонларида мигрантларни сохта рўйхатга олганларга кўпроқ эътибор бера бошлаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг бундай эътиборига нима сабаб бўлди, бу жиддий савол албатта. Эҳтимол, бир вақтнинг ўзида таниқли федерал амалдорларнинг бир нечта баёнотлари сабаб бўлган.

Биринчидан, тергов қўмитаси раҳбари ўтган йил охирида мамлакатда хориж фуқаролари ўртасида жиноятлар кўпайганини маълум қилди ва ўз қўл остидагиларини мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчиларни диққат билан кузатишга чақирди. Ва яқинда, 2022 йил февраль ойида Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича комиссиясини бошқарган Дмитрий Медведев “Россияда этник анклавларнинг пайдо бўлиши хавфи борлигини” эълон қилди.

Манба: arbat.media.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация