Maqola

1 150 05/08/2023

Москвада 14 кишига мигрантларни ноқонуний рўйхатга олиш айби қўйилмоқда.

Москвада мигрантларни миграция қайдномасига ноқонуний «регистрация» билан шуғулланган жиноий гуруҳ ташкил этиш билан шуғулланган 14 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берилади Россия СКнинг телеграм-каналида.

Аввалроқ пойтахтдаги жиноятчилар полиция ҳомийлигида 100 мингга яқин муҳожирни ноқонуний рўйхатга олиб, камида 420 миллион рубл даромад олгани хабар қилинганди.

«Россия Давлат тергов қўмитаси томонидан Москва шаҳрида ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича жиноят ишини тергов қилиш доирасида жиноий гуруҳ белгилари аниқланди. Жиноий гуруҳни ташкил қилиш ва унда иштирок этиш бўйича 14 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, – дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, 2018 йилдан 2022 йилгача айбланувчилар Москва ва Москва вилоятида ётоқхоналар ишини ташкил қилишган. Улар меҳмонхоналарни ўзлари ва ишончли шахслар номига расмийлаштиришган. Улар доимий равишда ётоқхона ўринлари сонидан кўп жойга чет элликларни вақтинчалик “регистрация” қилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya