Мақола

1 173 19/07/2023

Гуруҳ 19 нафар хорижликларнинг Россияга ноқонуний кириши ва қолишини таъминлаган.

Пойтахтда мигрантларга сохта ҳужжатлар сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг шаҳар бўйича бош бошқармасининг УИиОС бўлими бошлиғи Владимир Васенин “Вечерная Москва” нашрига маълум қилган.

Унга кўра, жиноий гуруҳ 19 нафар хорижликларнинг Россияга ноқонуний кириши ва қолишини таъминлаган. Кўздан кечириш чоғида миграция карточкалари, қалбаки патентлар, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг келгани тўғрисида билдиришнома берувчи йиртма талонлар, шунингдек, қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш учун жиҳозлар топилиб, олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Худди шу моддага кўра, Москва вилоятида камида 13 нафар ноқонуний мигрант ишлаган иссиқхона ташкил этган Раменское шаҳрида яшовчи 42 ёшли фуқарога нисбатан иш қўзғатилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация