Мақола

1 224 28/05/2022

Аризалар 2022 йилнинг 31 май, 1, 2,3 июнь кунлари қабул қилинади.

Маълумот учун РВП (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. РВП қайси регион учун берилса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқини беради.

Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар сешанбадан пайшанбагача соат 09:00 дан 17:00 гача, жума куни эса 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Ариза топшириш жонли тарзда, олдиндан рўйхатдан ўтиш ва олдиндан шакллантирилган навбат рўйхати йўқ: ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимидаги сингари ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талон бўйича навбат келмаса, у кейинги кунга ўтмайди.

Квотага ариза опшираётган чет эллик шахслардан аризадан ташқари фуқаролик паспортининг нотариал таржимаси,ундаги прописка ва фуқаролиги кўрсатилган саҳифаларнинг нусхаси талаб қилинади.

РВП квотаси учун аризаларни қандай ёзиш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган.

Саволарни қуйидаги телеграм ботга юборишингиз мумкин: https://t.me/onlineguvmbot

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация