Мақола

1 047 28/04/2023

Жабрланувчи деярли 500 минг рублни йўқотиши мумкин эди

Москвада асли қирғизистонлик такси ҳайдовчиси Женишбек Қобилов 84 ёшли москваликдан сумкани олиб, Лобняга олиб бориши керак эди. Йўлда мижоз ҳайдовчига сабрсизлик билан қўнғироқ қила бошлагани ҳайдовчида шубҳа уйғотди. Сумкани очган Женишбек у ерда ярим миллион рублни кўрди. Кейинчалик нима қилиш кераклиги ҳақидаги қарор ўз-ўзидан пайдо бўлди.

Женишбек Қобиловга қилинган буюртма қўнғироғи унга жуда ғалати туюлди. Буюртмачи мижоз Москвадан Лобня шаҳрига кичик посилка олиб келишини сўради.

Беломорская кўчасидаги уйда кекса бир аёл такси ҳайдовчисига сумка берди.

“Бунинг ичида пул борми, деб сўрадим. Йўқ деди. Ва у буюртмачи сўраган ҳамма нарсани сумкага қўйганини айтди”, – дейди Женишбек.

Бу гаплар ва мижознинг асабий хатти-ҳаракатидан ҳам Женишбек ҳавотирга тушди. Сумкани олиб йўлга тушган ҳайдовчига буюртмачи бир неча бор қўнғироқ қилиб, тезроқ келишини талаб қилиб туриб олди. Аслида такси ҳайдовчиси аввал ҳам худди шундай ҳолатга тушиб қолганини эслади.

Ўшанда Женишбек ҳеч нарсадан шубҳаланмасдан, посилкани фирибгарларга топширган ва кейин жиноий ишда гувоҳ сифатида қатнашишга мажбур бўлганди. Бу сафар ҳайдовчи эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга қарор қилди.

“Мен милицияда ишлайдиган дўстимга қўнғироқ қилдим ва у билан маслаҳатлашдим. У  “агар шубҳангиз бўлса, сумкани очинг” деганидан сўнг мен уни очишга киришдим ва у ердан пул топдим”, дейди эркак.

Сумкада печенье ва ширинликлар  бор бўлиб, уларнинг тагида беш юз минг рубль бор экан. Женишбек шу заҳоти ҳаммасини телефонига видеога олди.

Унинг сўзларига кўра, қоида бўйича буюртмани бажариши керак бўлгани учун мижоз билан учрашишга борган. Лекин у мижозга фақат ширинликлар ва печенье солинган сумкани узатди ва пулни Москвага қайтариб олиб кетди. Ўшанда вазиятни тушуниб етган кекса аёл полицияга қўнғироқ қилган. Ва у сўнгги пайтларда кўп учраётган воқеани айтиб берди.

“Уй телефонига ўзини терговчиман деб таништирган номаълум шахс қўнғироқ қилиб, унинг қариндоши йўл-транспорт ҳодисасида айбдор эканлигини айтди. Уни жавобгарликка тортмаслик учун пулни курьердан бериб юбориши кераклигини айтди”, – дейди Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Владимир Васенин.

Курьер шунчалик эҳтиёткор ва таваккал қила олгани жуда яхши бўлди – пул пенсионер аёлга тўлиқ тарзда қайтарилди. Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан жиноий иш очилган, фирибгарлар қидирилмоқда.

Такси ҳайдовчиси Женишбек эса ҳамкасбларини имкон қадар ҳушёр бўлишга, қолганларни эса фирибгарларнинг найрангига тушиб қолмасликка чақирмоқда.

Манба: “ТВ Центр”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация