Maqola

935 03/06/2022

Москва қурилиш майдончасидаги оммавий муштлашувдан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистондан борган 100 нафардан ортиқ фуқароларни Россиядан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Москванинг Троицкий район суди.

“Москванинг Троицкий район суди чет эл фуқароларини Москвадаги оммавий муштлашув учун депортация қилиш шарти билан Россия ИИВ Бош бошқармасининг Москвадаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштириш бўйича 107 та қарор чиқарди” –деб хабар беради “Взгляд” газетаси. 

Суд маълумотларига кўра фуқаролар 90 кун давомида депортация марказига жойлаштирилиб, бу вақт давомида мамлакатдан чиқариб юбориладилар.

Шу йилнинг апрель ойида мигрантлар Шелепихинскаяда оммавий муштлашувни юзага келтирганлар. Можаронинг 120 нафардан ортиқ иштирокчиси полиция бўлимига олиб кетилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya