Мақола

2 435 18/04/2023

Қуръонни ёқишда гумонланувчи шахс қидирилмоқда.

Интернетда Қуръон китоби ёқиб юборилган видео пайдо бўлганидан кейин Москва полицияси жиноий иш очди. Бу ҳақда ИИВ Москва бўйича бош бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, воқеа Москванинг Шарқий округида содир бўлган. Қуръонни ёқишда гумонланувчи қидирилмоқда.

“Astra” хабарига кўра, 15 апрель куни тушдан кейин полиция томонидан жамиятга нисбатан аниқ ҳурматсизликни ифодаловчи ва диндорларнинг диний туйғуларини камситиш мақсадида содир этилган оммавий ҳаракатлар (Россия Жиноят кодексининг 148-моддаси 1-қисми) моддаси бўйича тергов ўтказилмоқда. Видеодаги шахс Косино-Ухтомский ҳудудидаги Белое кўли яқинида Қуръон китобини ёқиб юборган.

Видеони Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қоралади. У видеонинг «Москвада масжид қурилиши билан боғлиқ масала ҳал бўлганидан кейин» тарқалганини «шубҳали» деб атади. Унинг фикрича, Қуръонни таҳқирлаш «Ғарб либерал провакаторларининг ташриф қоғози ва қуроли».

«Техниклар видео мессенжерларда тарқалишидан олдин Украинага юборилганини аллақачон аниқлашган. Украина провокаторлари Қуръон китобини биринчи марта ёқиб юбораётгани йўқ, худди шу ишни Ғарбнинг барча турдаги либерал ҳуқуқ фаоллари ёқтиради. Яқин орада провокаторларнинг шахси аниқланади, у муносиб жазога тортилади», деб ёзди Қодиров ижтимоий тармоқда.

Белое кўли Москванинг Косино-Ухтомский туманидаги Святое кўли яқинида жойлашган бўлиб, февраль ойидан маҳаллий аҳоли масжид қурилишига қарши кўчада намойишлар ўтказган эди. Қодиров бўлаётган воқеаларни «провокация» деб атади ва намойишчиларни «пулемётлар ўрнатилган хандақлар»га юборишни таклиф қилди.

5 апрель куни Москва мэри Сергей Собянин масжид Святое кўли ҳудудида қурилмаслигини ва унга Косино метро бекати яқинида ер ажратилишини маълум қилди. Чеченистон раҳбари Собянинга миннатдорчилик изҳор қилиб, «ҳаммага мос келадиган ажойиб ечим топганини» айтди. Бу ҳақда “Кун.уз” ёзмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация