Мақола

1 060 22/10/2023

Хавфсизлик кучлари москвалик 48 ёшли кўп болали она Юлия Логинова айбланувчига айланган шов-шувли иш юзасидан баёнот берди. Терговчилар унинг 2018 ва 2019 йилларда ўғил ва қиз туққанига шубҳа қилишган. Тергов маълумотларига кўра, Логинова ўзининг “қизи” ва “ўғли”ни Ўзбекистон фуқаросидан сотиб олган.

Терговчилар икки фарзандини “энг бахтли она” Юлия Логиновага сотиб юборган “она”ни ҳам топди. У 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Фариза Усканова экан. 2015 йилда қиз, 2016 йилда эса ўғил болани Логинова суррогат онадан туғилган, деб ўз номига сохта ҳужжатлар билан расмийлаштирган.

Генетик текширув Логинованинг бу болалар билан қариндошлик алоқаси йўқлигини кўрсатди.

Терговчиларнинг фикрига кўра, болаларга “самимий муҳаббат”нинг асосий сабаби пул эди, чунки ҳар бир бола давлатдан нафақа олади ва ногирон бола учун бу ойига 30 минг рублдан ошади.

Ҳозир Юлия Логинованинг 15 нафар фарзанди бор. Имтиёзлар билан бир қаторда, у мунтазам равишда турли хайрия ташкилотларидан ёрдам олиб турган.

Логинова ҳам, унинг шериги, кўп болали она Наталья Паток ҳам одам савдосида айбланмоқда. Тез орада улар учун профилактика чораси танланади. Ҳозирга қадар тезкор ходимлар томонидан яшаш жойи бўйича 14 марта тинтув ўтказилиб, ҳужжатлар сўралган, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўрилган, қатор суд-тиббий экспертизалари тайинланган.

2011 йилда матбуот Логиновани “энг бахтли она” деб атаган эди. Ўша пайтда москваликнинг олти фарзанди бўлиб у: “қанчалик кўп болалар бўлса, уларни тарбиялаш осонроқ бўлади”, деб айтган эди.

2018 ва 2019 йилларда Логиновлар оиласи яна кўпайди: ўғил ва қиз фарзанд туғилди. Логинова янги туғилган чақалоқларнинг туққан онаси сифатида рўйхатга олинган.

Бироқ Тергов қўмитасининг хабарига кўра, ундан олдинроқ Логинова операция қилиниб, жисмонан ҳомиладор бўлишининг имкони йўқ эди.

Бу болаларнинг туғилиш тарихини ҳам “Следком” ўрганиб чиқмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация