Мақола

817 20/11/2023

Москвада шаҳар ҳокимияти Москвани яхши томонга ўзгартираётган муҳожирларни рағбатлантириш учун ташкил этилган “Столичные истории” тадбирининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа Москва Миллий сиёсат департаменти мигрантлар ҳақидаги нотўғри тушунчаларни йўқ қилишга интилмоқда.

Коммунал хизмат ходими, ўзбекистонлик Шермат Сиддиқов Москва туманларидан бирида бу йилги ғолиблардан бири бўлди. Ҳудуд аҳолиси у ҳақида мусобақа ташкилотчиларига хат ёзишган. Гап шундаки, Шермат ишдан бўш вақтларида ногирон қўшниларига ёрдам беради – 13 йилдан ортиқ вақтдан буён тоза ҳаводан нафас олишлари учун уларни сайрга олиб чиқади. Энг қизиғи у бу ишларни беғараз, текинга қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили танловда ҳам Ўзбекистон фуқароси ғолиб чиққан эди. У Россия Федерацияси фуқароси бўлган ҳамкасби билан биргаликда ёнаётган уйдан бир одамни қутқариб қолган эди.

Шермат Сидиқов 43 ёшда. У 13 йил олдин Москвага келиб, фаррош бўлиб ишга кирган.

Бир куни у уйда 90 ёшли Аркадий Михайлович ва унинг рафиқаси 84 ёшли Татяна Алексеевна уйдан чиқишда қийналаётганини кўриб қолган. Чол ногиронлар аравачасида юради, шунинг учун хотини уни камдан-кам ҳолларда ташқарига олиб чиқарди. Ўшанда ҳам кампир аравачани лифт ёрдамида  туширишга муваффақ бўлган, лекин ғилдирак остонада тиқилиб қолгани учун подъезддан чиқара олмаган. Сиддиқов уларни кўриб қолган.

“Улар уч ойдан бери ташқарига чиқмаганликларини айтишди. Мен чолни банкка, озиқ-овқат дўконига, почта бўлимига, дорихонага олиб бордим. Кейин аравачани квартирага олиб киришга ёрдам бердим”, дейди кейинроқ фаррош.

Маҳаллий газеталарга уй-жой коммунал хизматининг меҳрибон ходими ҳақида қўшнилар айтиб беришди. Ҳудудда Шермат таниқли шахс. Уни ҳамма кўриб танийди. У  ўша воқеадан кейин ногиронларга кўпроқ ёрдам беришга қарор қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация