Мақола

778 15/07/2022

Москва тезкор штаби касаллик кўпайганлиги сабабли ёпиқ жойларда ниқоб тақишни тавсия қилди.

Москвада COVID-19 билан касалланганлар сони ортмоқда, бу вируснинг янги субвариантлари тарқалиши билан боғлиқ. Шунинг учун москваликлар ва пойтахтга ташриф буюрган меҳмонлар ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақишлари керак, деб хабар беради тезкор штаб.

Москва мэрияси ижтимоий мажмуасининг Telegram-каналида коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб касалланиш ҳолатлари кўпайганлигини маълум қилинди, деб хабар беради RBC.ru.

“Биз ёпиқ жойларда ниқоб тақишни тавсия қиламиз. Чунки ВА-4 ва ВА-5 янги субвариантлар омикронннинг аввалги шаклларига қараганда одамга тез юқади”, – дейилади ҳабарда.

Штабнинг тушунтиришича, Москвада омикроннинг хавфли бўлмагагн янги кўринишлари тарқалмоқда. Унда таъкидланишича ўтган ҳафтада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аввалгисига нисбатан 57% га, касалхонага ётқизиш ҳолати эса 9%га ошган. Штабнинг маълум қилишича, аксарият ҳолларда “ОРВИ” ни даволаш усулларидан фойдаланилади.

Бироқ, коронавирус кексалар ва сурункали касалликлар бўлган фуқароларт учун ҳанузгача хавфли.

Тезкор штаб ниқоб тақишдан ташқари COVID-19га қарши эмланишни ва касалликнинг илк белгилари намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация