Мақола

1 108 14/02/2023

Россия Давлат Думаси фаррошларга хизмат квартиралари беришни таклиф қилмоқда: бу мигрантларни ишга жалб қилишга, уларнинг ҳаётини осонлаштиришга ёрдам беради, чунки улар турар жой учун ҳам, патент учун ҳам ҳақ тўлайдилар.

Москвада фаррошларнинг етишмаслигини яққол сезилмоқда, уларнинг етишмаслиги 30-50% га баҳоланди.

Бу ҳақда Давлат Думасининг қурилиш ва уй-жой қурилиши қўмитаси раиси ўринбосари Светлана Разворотнева маълум қилди.

У  бошқа масалалар қаторида, фаррошларга хизмат квартираларини беришни таклиф қилди, чунки маошлар  баъзи жойларда аллақачон муносиб даражада – 70 минг рублгача ошган.

Мутахассислар бу миқдорни жуда юқори деб аташади ва кадрлар етишмаслигига сабаб нафақат маош ва оғир яшаш шароитлар эканлигини таъкидламоқда, деб ёзади “Ъ ФМ”.

Меҳнат мигрантлари касаба уюшмаси марказий қўмитаси раҳбари Ренат Каримов ҳақиқатдан ҳам фаррошлар камлигини тасдиқлади.

“Фаррошларнинг иши анча оғир,  у кун давомида тўлиқ ишлаганидан ташқари қўшимча ишлашига ҳам тўғри келади ва унчалик яхши маош олишмайди”, деди у.

Меҳнат мигрантлари касаба уюшмасидаги иш ҳақи амалда юқоридаги  эълон қилинган 70 минг рублдан деярли 2 баравар кам, тахминан 35 минг рубль кўрсатилган.

Шуни унутмаслигимиз керакки, коммунал хизматларнинг иши ҳамма учун ҳам эмас – бу машаққатли меҳнат.

Уй-жой ва коммунал хўжалик бошқаруви компаниялари гильдияси директори Вера Москвинанинг таъкидлашича, бу касбларда кучли йигитлар деярли қолмаган.

“Кўп фаррошлар етказиб бериш хизмати ва такси ишларига ўтишди, чунки уларнинг супур-сидир ишидаги даромадлари бу лавозимларга қараганда анча паст. Ҳатто қурилиш майдончасида ҳам уста 60 минг рубль маош олади”, деди у.

Москвинанинг қўшимча қилишича, фаррошлар асосан 50 ёшдан ошган эркаклардир, бироқ улар учун катта майдонларни тозалаш қийин.

Айни пайтда, Давлат Думаси совет даврида бўлгани каби, фаррошларга ишчи квартираларни беришни таклиф қилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу ёрдам беради, чунки мигрантлар уй-жой ва патент учун 6,6 минг рубль сарфлашга мажбур.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация