Maqola

1 441 02/01/2024

“Сахарова” кўп функцияли миграция маркази (ММЦ) бутун Россиядаги энг йирик ҳисобланади. Бу ерда хорижликлар учун зарур бўлган барча миграция хизматлари кўрсатилади.

Янги йил байрамлари туфайли “Сахарово” ММЦ ишламайди. Шу сабабли, Мосгортранс вақтинча (31 декабрдан 8 январгача) ушбу марказга олиб борувчи барча автобус йўналишларини бекор қилди.

Шу билан бирга, хорижликларни вақтинча сақлаш марказига (ЦВСИГ) рейслар ўзгармайди. ЦВСИГда Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши кутилаётган чет элликлар сақланади. Эслатиб ўтамиз, ЦВСИГларни сақлаш, уларда қолаётган муҳожирларни озиқ-овқат билан таъминлаш, уйларига жўнатиш учун чипталар харид қилиш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya