Мақола

1 097 02/02/2024

Рўй бериши мумкин бўлган ноқонуний намойишлар туфайли Москва марказидаги Большая Татарская кўчасидаги масжид яқинига кўп сонли полиция, Миллий гвардия ходимлари, автозак машиналари келтирилган ва металл детекторлари ўрнатилган. Айрим ташкилотлар жума намозидан олдин масжид атрофида намойиш бўлиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш ҳам олган.

“Сизларга 2024 йил 2 февраль куни Замоскворечье туманида Тарихий масжид яқинида мусулмонларни ноқонуний митингга интернет орқали йиғиш ҳаракатлари аниқлангани ҳақида хабар берамиз. Профилактика чораси сифатида меҳнат муҳожирлари бўлган ишчилар билан суҳбатлар ўтказиб, уларга провокацияларга қўшилмасликларини, намоздан кейин иш жойларига қайтишлари кераклигини тушунтишингизни сўраймиз” дейилади иш берувчиларга йўлланган хат матнида.

Жума намозидан кейин эса намоздан чиққанларга бир гуруҳ провокаторлар борлиги, улар намойишга чиқишни тарғиб қилаётгани айтилган. Махсус ҳарбий операция, сайловолди муддат каби сабаблар билан ҳам намойишларга чиқмаслик сўралган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация