Maqola

1 591 17/04/2022

Ишдан кейинги вақт ва дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, маданий ҳордиқ олиш учун гўзал ва бепул масканлар рўйхати.

Иш ўз йўлига, инсон учун маданий ҳордиқ ҳам зарур. Москва — гўзал шаҳар. Йиллар давомида Россияда юриб, Москвада фаолият юритиб, шаҳарни сайр қилмаслик кейинчалик пушаймонликка сабаб бўлувчи иш бўлиши шубҳасиз.

Москва гўзаллиги билан бирга кўплаб ажойиботларга бойлиги ва катта шаҳарлиги билан ўзига хослик касб этган. Биз қуйида сизлар учун Москвадаги дам олиш кунлари бориш мумкин бўлган бепул масканларн тақдим этамиз.

Музеон” санъат парки

Музеон”да доимий равишда турли хил бепул тадбирлар: кўргазмалар, концертлар, фестиваллар, филмлар намойиши ва бошқалар ўтказилади. Энг муҳими эса, боғ очиқ осмон остидаги энг йирик ҳайкалтарошлик музейларидан бири бўлиб, унинг коллекциясида 700 дан ортиқ ҳайкал ва ёдгорликлар мавжуд.

Нажоткор Масиҳнинг собори (Храм Христа Спасителя)

Россиядаги энг машҳур ва энг йирик православ черкови бўлиб, у нафақат ибодат жойи, балки рус православ маданиятининг ўзига хос музейи сифатида кўрилади ва ҳамма учун бепул.

Ленин мақбараси

Москванинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири, Қизил майдонда жойлашган Владимир Илич Лениннинг дам олиш маскани. Мақбарага кириш бепул ва ҳар йили юз минглаб сайёҳлар инқилоб раҳбарини кўриш учун Москвага келади.

Россия Фанлар академиясининг кузатув майдончаси

Катта шаҳар томоша қилишдан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Россия Фанлар академиясида кузатув майдончаси мавжуд бўлиб, у орқали катта шаҳарни томоша қилиш имконияти мавжуд. Бу ердан Москванинг таъсирчан панорамаси, жумладан Фрунзенская қирғоғи, Гагарин ҳайкали ва Москва шаҳридаги осмонўпар биноларни кўриш мумкин. Кузатув майдончаси мутлақо бепул.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya