Москвада шаҳар мeрияси буюртмасига кўра қурилаётган объектларга яна 5 минг нафарга яқин қурувчилар керак, – дейди пойтахт қурилиш департаменти бошлиғи Рафик Загрутдинов “РИА Недвижимость” журналистлари билан суҳбатда.
Бугунги кунда Москва шаҳридаги қурилиш объектларида 62 минг нафарга яқин қурувчилар меҳнат қилишмоқда. “Ҳозир бизда қурилиш мавсуми энг қизғин паллада. Бизга мўлжалланган ишларни бажариш учун 5 минг нафарга яқин қурувчи керак. Соҳада ишлаш истагини билдирганлар ҳам кўп. Уларни ишлаш учун танлаб оляпмиз”, – деди Загрутдинов.
Унинг таъкидлашича шаҳар раҳбарияти қурувчи-мигрантларни камроқ ишга жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. “Агар ўтган йили қурувчилар сонининг 30%ни мигрантлар ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 20-25%ни ташкил этяпти. “Бошқа мамлакатлардан мигрантларни жалб қилиш қийинлашмоқда, лекин ҳозирча биз уларнинг меҳнатисиз ишлай олмаймиз”,- деб таъкидлади у.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин иш ҳақини кўтариш ва меҳнат шароитларини яхшилаш эвазига қўшни вилоятлардан россияликларни қўрилиш майдонларига жалб қилиш, шунингдек қурилишни механизациялаштириш сифатини юқори даражага кўтаришга чақирган эди. Бу ҳақда “Rambler” хабар берди.
Аввалроқ Москва мери Сергей Собянин юқори иш ҳақи ва меҳнат шароитлари ёрдамида қўшни вилоятлардан россияликларни қурилиш майдончаларига кўпроқ жалб этиш, шунингдек, қурилишни механизациялаш ва саноатлаштиришни оширишга чақирган эди. Бу ҳақда “Тhе Rambler” нашри хабар бермоқда.