Мақола

1 131 22/09/2023

Uzbekistan Airways компанияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Москванинг “Домодедово” аэропортига учаётган рейсларнинг аксар қисмини “Внуково” аэропортига йўналтирмоқда. Буни авиакомпания ўзининг телеграм каналида “янада қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида” амалга ошираётганини ёзган

“2023 йил 1 октябрдан HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари Тошкентдан Домодедово халқаро аеропортига (DME) амалга оширилиши давом этади.

Тошкентдан Москвага ва ортга қайтувчи HY613/614, HY611/612, HY9613/9614 ва HY9813/9814  авиақатновлари, шунингдек Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч ва Нукусдан Москвага ва ортга қайтувчи қатновлари Внуково халқаро аэропортига (VKO) амалга оширилади.

2023 йил 22 сентябрдан бошлаб Москва Внуково халқаро аэропортига/дан авиачипталарни харид қилишингиз мумкин”, дейилади авиакомпания хабарида.

Ўзбекистон авиакомпанияси 2018 йил октябрида ҳам барча рейсларини “Домодедово” аэропортидан “Внуково”га алмаштирган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация