Maqola

1 361 17/12/2023

Москвадаги қорнинг баландлиги бир асрдан ортиқ турган рекордни янгилади. Пойтахтда 1919 йилдан бери бундай қор уюмлари бўлмаган экан. Русча “Ваня” деб аталган циклон Россияга чинакам рус об-ҳавосини олиб келди. Унинг натижасида бир кун ичида ойлик ёғингарчиликнинг бешдан бир қисми тушди. Россиянинг бутун Европа қисми: Тула, Курск, Брянск ва Липецк вилоятлари қор остида қолди. Йўлларда кўплаб бахтсиз ҳодисалар ва тирбандликлар кўпайди. Йўл ишчиларининг кучайтирилган гуруҳлари ва қор тозалаш техникаси табиий офатга қарши курашмоқда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, пойтахт вилоятида циклон ҳафта охиригача давом этади. Шунингдек, унга сўнгги олти йилдаги энг кучли қуёш чақнаши натижасида юзага келган кучли магнит бўрони ҳамқўшилади.

Туладаги иккита турар-жой биноси ва битта ишлаб чиқариш корхонасининг томлари қор қопламининг оғирлиги остида қулаб тушди. Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, жароҳатланганлар бор. Прокуратура текширувлар ўтказмоқда. Туланинг айрим ҳудудларида жамоат транспорти фалаж ҳолатида қолди. Автобуслар қор уюмларидан ўта олмади.

Брянскда кўп километрлик тирбандликлар пайдо бўлди. Шаҳардан чиқишлар деярли ёпилиб қолди. Курск ва Липецк вилоятларида ҳам худди шундай вазият.

Пойтахт вилоятида бу қиш ўтган барча рекордларни янгилашга жиддий қарор қилди. ВДНХдаги асосий об-ҳаво станциясида қор қалинлиги 38 сантиметрга етган бўлса, Москва давлат университетида 49 сантиметрни ташкил этди.

“Ваня” Москва вилоятини тарк этмоқда. Қаттиқ қорлар энди Кострома ва Ярославлда кутилади.

Бу ҳафта охирида москваликларни илиқ об-ҳаво ва музламалар кутиб турибди. Қуёшда сўнгги олти йилдаги энг кучли чақнаш қайд этилган. Эртага қуёшдан Ерга кучли магнит бўрони етиб келиши кутилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya