Мақола

1 134 22/05/2023

Чеклов чораларининг сабаби Братеево ҳудудида юқори патогенли парранда гриппи аниқланганлиги бўлган. Ундан ташқари Капотня, Марьино, Люблино, Печатники, Москворечье-Сабурово, Царицино, Шарқий Бирюлёво, шимолий ва жанубий Орехово-Борисово, шунингдек, Зябликово ҳам хавф зонасига тушиб қолган, дейилади ҳужжатда.

Ушбу ҳудудларда карантин даврида қушлар ва инкубация тухумларини олиб кириш ва олиб чиқиш, қушлар учун озуқа тайёрлаш ва олиб чиқиш, қушларни сайр қилиш ва қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ўтказиш тақиқланади.

Россияда жорий йил бошидан 2 майга қадар жами 9 та парранда гриппи эпидемияси аниқланган: уй чорва моллари орасида 4 та, ёввойи табиатда 4 та ва манзарали қушларда 1 та ҳолат.

Москванинг икки туманида парранда гриппи ҳолатлари аниқлангани сабабли карантин жорий этилган. Вирусолог, Н. Ф. Гамалеи номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими Анатолий Альтштейннинг айтишича,   бу сайр ва уй ҳайвонлари билан айланиб юришни тақиқламайди.

Унинг тушунтиришича, карантин асосан ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналарга тегишли бўлиб, улар барча зарур чораларни кўришлари керак. Шу билан бирга, Альтштейн вирус одамдан одамга юқмаслигини таъкидлади.

Бироқ, қуш гриппи инсон учун хавфли, оғир кечувчи касаллик. Аммо Альтштейн ваҳима қўймасликка, балки барча эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақиради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация