Мақола

828 14/02/2023

Москвадаги кўптармоқли миграция марказининг Душанбедаги ваколатхонасига уч ойлик фаолияти давомида Тожикистоннинг 1,5 минг нафар фуқароси ишга жойлашиш учун мурожаат қилди, деди Тожикистон меҳнат вазири ўринбосари Шахноза Нодирий журналистлар учун ўтказилган матбуот конференциясида.

Марказ очилган кун (2022 йил 9 ноябрь) дан бошлаб 15 январь ҳолатига кўра, 600 нафарга яқин фуқаро Москва шаҳри ва Москва вилоятига ишга жойлашиш учун йўлланма олган.

Айни пайтда марказ белгиланган ҳудудда 20 нафар корхона ва ташкилот билан иш олиб бормоқда.

Меҳнат вазири ўринбосари ўтган йили Тожикистон фуқароларининг Корея ва Буюк Британияда ҳам ишга жойлаштирилганлигини эслатиб ўтди. Тожикистон бу давлатлар билан виза режимига эга бўлганлиги сабабли,    тожикистонликлар у ерда 6 ой муддатда  мавсумий ишларда ишлайдилар.

“Ўтган йилнинг 8 август куни Меҳнат, миграция, аҳоли бандлиги вазирлиги Жанубий Кореянинг Хампеон провинцияси ўртасида шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра 58 нафар мутахассис виза олиб, ишга жойлашди. Бу ерда мигрантлар асосан қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлди. Ўтган йили 383 нафар Тожикистон фуқароси Буюк Британияда иш билан таъминланди. Танловни Pro-Fors компаниясининг ўзи амалга оширди”.

Жорий йилнинг январь ойи бошида компания вакиллари Тожикистонга ташриф буюрди, 1,3 мингдан ортиқ киши билан суҳбатлар ўтказилди.

Март ойида уларнинг қанчаси танловдан ўтгани маълум бўлади. Британия компанияси вакиллари апрель ойи бошида яна Тожикистонга етиб келишади ва бу ерда фуқароларни вақтинчалик ишлаш учун Буюк Британияга жўнатишади.

Шуни таъкидлаш керакки, ишга бориш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашга 1,5 ой керак бўлади.
Вазирлик маълумотларига кўра, Тожикистоннинг Хорижда ишга жойлаштириш агентлиги давлат муассасаси томонидан  чет элдаги корхоналарга 2013 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Жумладан, Россияга 1706 киши, Қозоғистонга 223 киши, Бирлашган Араб Амирликларига 6 киши меҳнат қилиш учун юборилди.

Манба: Аsia Рlus.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация