454 10/02/2024

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди. Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор. Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниш мумкин, дея огоҳлантириш билан мурожаат қилмоқда.

Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади. Айниқса маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас.

Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланиди. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниш мумкин, дейилади мурожаатда.

Афсуски фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳозирда Бош консулхона фуқароларимизни озод этиб уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бормоқда. Ҳурматли ватандошлар, бир давлатга боришдан аввал у ердаги қонун-қоидалар билан қизиқиш мақсадга мувофиқ, дейилади консулликнинг мурожаатида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация