Maqola

3 578 24/11/2017

2017 йилда Москва меҳнат қилаётган мигрантлар патент учун шаҳар бюджетига 14 миллиард рубл маблағ ўтказиб берилган. Ушбу рақамларни Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.

“Ўйлайманки, шу йил ўзида 14 миллиард рубл тўплаймиз”, — деган Собянин “Говорит Москва” радио эфир чоғида.

“Келгуси йилда, патент тўлови оширилганда, биз 15-16 миллиард рубл пул тўплаймиз”, — деб қўшимча қилди Москва мэри.

Собянин Москвада мигрантларга эҳтиёж борлигини маълум қилди. Бўш ўрин сони 2,5 миллиондан ортиқдир.

Бундан аввал, Москвада патент тайёр бўлганлигини робот тизими маълум қилиши жорий этилганди.

Робот бир ойда 30 мингдан ортиқ қўнғироқларни қабул қилди. Патентни тайёр бўлганлигини аниқлаш учун виртуал операторга топширилган аризанинг рақамини айтиш керак. Шундан кейин робот ҳужжат қайси босқичида эканлигини айтади.

Манба: Sputnik

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya