Maqola

1,222 17/02/2022
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Урал Федерал округига кирувчи маъмурий ҳудудлар губернаторлари ва президентнинг округдаги махсус вакили Владимир Якушев иштирокида мажлис ўтказишни режалаштирмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтувчи йиғилиш 18 февралда ташкил этилиб, Урал минтақасида хавфсизлик масалаларига бағишланади. Шу жумладан мигрантлар масаласи ҳам кун тартибида бўлади, деб хабар қилмоқда URA.RU нашри.

«Ҳудудлар раҳбарлари, федерал вазирликлар ва идоралар вакиллари ҳам қатнашади», — дея маълум қилган Хавфсизлик кенгаши Ахборот хизмати.

Режага мувофиқ, «ноқонуний миграцияга қарши кураш, миграция оқими устидан назоратни кучайтириш, мигрантларнинг ижтимоий-маданий мослашуви ҳамда интеграцияси масалалари» муҳокама қилинади.

Қайд этиш керак, Николай Патрушев миллий хавфсизлик масалаларига доир бу каби йиғилишларни ҳар бир федерал округда ўтказиб туради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya