Мақола

2 128 17/07/2023

Шу кунларда ижтимоий тармоқда ўта ачинарли видео тарқалди. Унда бир аёлнинг ёш болаларини қўлидаги таёқ билан ураётгани тасвирланган. Кўзларида шашқатор ёш билан йиғлаётган қизчаларни кўрган одам бу пасткашлик, шафқатсизликни шу қоракўзларнинг онаси қилаётганига ишониши қийин.

Айниқса унинг ўз фарзандларини битта-битта ўлдиришга қасд қилганидан унинг ақли жойида эканлигига одамда шубҳа уйғониши аниқ.

Видео тез тарқалиб масъул шахслар ҳам бу ишга аралашди. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаев хабар беришича, вояга етмаган фарзандларини урган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган экан.

“Мазкур ачинарли ҳолат жорий йил 14 июль куни Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган. Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган”, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация