Мақола

1 205 07/02/2024

Воқеа кеча тунда Мулланур Вахитов кўчасида содир бўлган. Давлат йўл инспекцияси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 февралда Россияга келган тожикистонлик қиз Hyundai Solaris русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада  42 ёшли фуқаро бошқарувидаги Nissan X-Trail билан тўқнашиб кетган. “Ниссан” зарба таъсирида 19 ёшли қозонлик фуқаро бошқарувидаги Mercedes-Benz машинасига урилган.

Тўрт киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, улар орасида болалар ҳам бор. “Ҳюндай” ҳайдовчиси, асли тожикистонлик қизда турли тан жароҳатлари, жумладан, синишлар аниқланган. Ушбу автомашинадаги йўловчининг ҳам тожикистонлик, пешонасида кўкаришлар ва юзида яширин жароҳатлар борлиги аниқланган. 2022 йилда туғилган боланинг бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши содир бўлган.

Воқеа билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилиб, маъмурий тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация