Мақола

3 522 16/05/2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган фарғоналик имом Шукрулло домланинг муҳожирлар ҳақида гапирганлари бўйича баёнот тарқатди.

“Шу йил 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Шукрулло домла” деб танилган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми ва “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига урғу қаратилди.

Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф этди ва узр сўради. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирди. Ўз навбатида, мазкур хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чора кўрилиши муносабати билан имом-хатибни обрўсизлантириш ҳолатларидан сақланишни сўраймиз”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Ички назорат комиссияси баён этилганларни инобатга олиб, Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси бериш ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этиш тўғрисида хулоса қилгани хабар қилинган.

Маълум қилинишича, Шукрулло Эгамбердиев «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида қолган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация