Мақола

951 14/10/2023

Чет эллик куёвлар келинликка шу вилоят қизларини танламоқда.

Москва вилоятида никоҳ соҳасида қизиқарли ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу минтақадаги ҳар саккизинчи никоҳ муҳожирлар билан бўлган. Жорий йилнинг ўтган даврида 1100 дан ортиқ никоҳ қайд этилган бўлиб, ҳар саккизинчи келин муҳожир куёвга турмушга чиққан.

2023 йилнинг тўққиз ойида турмуш ўртоқлардан бири МДҲ ёки бошқа давлат фуқароси бўлган 140 дан ортиқ никоҳлар рўйхатга олинди. Яна, Россиянинг бошқа минтақаларида яшовчи 350 га яқин жуфтлик никоҳларини расмийлаштириш учун Москва вилоятининг шаҳар ва туманларини танлаган.

Жуфтликларнинг ёшида ҳам сезиларли ўзгаришлар бор. Агар илгари никоҳларнинг аксарияти 18 ёшдан 24 ёшгача тузилган бўлган бўлса, бугунги кунда бу 25 ёшдан кейин бўлмоқда.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвнинг таъкидлашича, кўпчилик ёшлар яшаш учун Москва вилоятини танламоқда. Баъзилар бу ерга бошқа вилоятлардан кўчиб келган бўлса, бошқалари шу ерда туғилиб, ўз келажагини шу ҳудудда қуришга қарор қилишган.

Росстат 2023 йил июл ойигача Россияда никоҳлар ва ажралишлар бўйича тақдим этган статистик маълумотларда маълум қилинишича, 491728 та никоҳ тузилган, бу ўтган йилга нисбатан 288 та ҳолатга камайган.

Бу даврда ажримлар сони 390797 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14484 тага кўпдир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация