Мақола

2 571 25/03/2022

Россия меҳнат бозорида кутилаётган ўзгаришлар фонида “Ижтимоий фикр” жамғармаси социологлари респондентлар орасида Марказий Осиёдан келган муҳожирларга муносабати ҳақида сўров ўтказди.

Ижтимоий тадқиқот натижаси эса, жавобларнинг бир-бирига мутлақо зидлиги билан хулоса чиқариш имконини бермаяпти.

Хуллас, респондентларнинг 59 фоизи “Мигрантлар маҳаллий аҳоли ишлашни истамайдиган соҳаларда ишлайди” деган фикрга қўшилган. 78 фоизга яқин иштирокчи Марказий Осиёдан келган муҳожирларга нисбатан ҳеч қандай хавотир ёки норозилик ҳис қилмаслигини билдирган. Ҳатто, собиқ иттифоқ республикаларидан Россияга пул топиш учун келган одамлар иқтисодиётга зарар етказади, деб ҳисобловчи айримлар ҳам мигрантлар фаолиятидан унчалик ташвишланмайди.

Марказий Осиёдан Россияга мигрантларнинг кириб келишини сезиларли даражада чеклаш керакми ёки йўқ?”, деган саволга қатнашувчиларнинг 50 фоизи ишонч билан «Ҳа» дея жавоб берган.

Умумий хулоса қилинадиган бўлса, муҳожирлар норозилик туғдирмайдиганга ўхшайди ва улар билан бирга яшаш қўрқинчли эмас. Натижалар ҳам шунга яраша. 18 фоиз иштирокчилар мигрантлар билан қўшничиликка ижобий муносабатда бўлишини, 48 фоизи эса бефарқлигини кўрсатган.

Лекин, кўпчилик фикрича, «энг яхшиси буни чеклаб қўйган маъқул».

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация