Мақола

1 497 07/06/2023

«Лахта-Центр» қурилиш майдони ҳудудида Тожикистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашувдан сўнг 380 киши Санкт-Петербург полиция бўлимларига олиб кетилган. Муштлашув сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

ВЧК-ОГПУ сайти ўзининг Телеграм-каналида хабар беришича, оммавий муштлашув 3 июн куни кечқурун «Лахта-Центр» ҳудудидаги ошхонада бошланиб, кейин кўчада давом этган.

Муҳожирлар томонидан юборилган видеоларга қараганда, муштлашув пайтида арматура, тош ва қурилиш ниқоблари бўлаклари ҳам қўлланилган.

“Оқибатда бир нафар Қирғизистон фуқароси касалхонага етказилди. Полиция ва Миллий гвардия 380 га яқин одамни участкаларга олиб келгандан сўнг, тўрт нафар тахмин қилинган жанжал ташкилотчиси аниқланган”, деб ёзади ВЧК-ОГПУ.

Полициянинг айтишича, жанжалнинг тўрт нафар ташкилотчиси ҳам қирғизистонлик бўлиб, улар мазкур  қурилишда ишлаган. Уларнинг барчаси қўлга олинган. Ҳибсга олинган бошқа муҳожирларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.

Буюртмачи ва инвестори «Газпромнефть Восточно-Европейские проекты» бўлган «Лахта-Центр» қурилиш майдонларида минглаб одамлар, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари меҳнат қилади.

19 май куни полиция махсус бўлинмалари Санкт-Петербургдаги «Лахта-Центр» қурилишида бир гуруҳ меҳнат муҳожирларини қўлга олиб, уларнинг айримларига куч ишлатгани ҳақида видеолар тарқалди. Бир йигитни полициячилар ерга босиб, қўлларини орқага қайирган. Фақат махсус бўлинмаларнинг хатти-ҳаракати ноқонуний эканлигини ва йигитда ҳужжатлар борлигини айтган мигрантларнинг норозилигидан сўнг йигит ердан кўтарилиб, полиция бўлимига олиб кетилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган “Газпром” компаниясига қарашли “Лахта Центр” бизнес маркази ҳудудидаги оммавий муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаганини хабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация