Maqola

1 890 20/04/2022

Миграция жараёнлари таҳлилий-амалий тадқиқотлар маркази раҳбари Вячеслав Поставнин: Рубл тушса-тушмаса, мигрантларнинг борадиган жойи йўқлиги аниқ.

Россиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, федерал нашрлар ҳам меҳнат муҳожирларининг мамлакатдан оммавий равишда чиқиб кетиши ҳақида хабар берди.

Мисол учун, “Ведомости” газетаси Россиядаги тожик, ўзбек ва қозоқ диаспоралари вакилларига таяниб, Украинада ҳарбий махсус операция бошлангани ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан санкциялар жорий этилганидан сўнг, рубл курси тушиб кетгани ва даромадлар кекин камайгани туфайли мигрантлар учун Россияда иҳлаш фойдасиз амалиётга айлангани ҳақида ёзган эди.

“Новые известия” ҳам Марказий Осиё фуқароларининг даромадлари 20 фоиздан кўпроққа қисқаргани, шу билан бирга Россия Федерациясидан ташқарига пул ўтказишда қийинчиликлар юзага келгани ҳақида хабар берди. Журналистлар муҳожир меҳнати кенг қўлланиладиган ҳудудларда катта ўзгаришларни кутиш керак, деган хулосага келишди.

Аммо статистика бунинг аксини кўрсатмоқда: муҳожирларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳақида гап йўқ.

Бу ҳақда Миграция жараёнлари таҳлилий-амалий тадқиқотлар маркази раҳбари Вячеслав Поставнин Спутник радиосига берган интервюсида шундай деди:

“Рублнинг қулаши туфайли мигрантларнинг мамлакатдан кетишлари чўпчак ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Рубл тушса ҳам, тушмаса ҳам, уларнинг борадиган жойи йўқлиги аниқ. Нима учун улар Россияга келишди? Чунки уларнинг мамлакатларида иш йўқ, агар бор бўлса ҳам у ерда, барқарорлашган янги курсни ҳисобга олсак ҳам, бу ерда олаётганидан анча кам тўлайдилар. Агар барча муҳожирлар қайтиб кетади, деб фараз қилинган тақдирда ҳам, у мамлакатда улкан ишсизлик ва тартибсизлик бўлади. Айтганча, бу биз учун ҳам жуда ёмон бўлади. Иккинчидан, улар бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишади, дейишади, лекин бу ҳам афсона. Албатта, юқори малакали ишчилар бирликлари бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетади. Аммо, агар биз Марказий Осиё республикаларидан Eвропага оқимларни оммавий қайта қуриш ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай савол беришни ҳам кераги йўқ. Европа ҳозир украиналик қочоқларни нима қилишни билмаяпти. Ва агар биз Яқин Шарқ ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ўзининг

Бангладеш, Шри-Ланка, Покистон, Афғонистондан келадиган катта оқими бор, шунинг учун у ерга ҳам йўл йўқ. Қисқа қилиб айтганда, ишлаш учун Россиядан бошқа вариант йўқ”.

Бу фикрларга Россия Мигрантлар Федерацияси президенти Вадим Коженов шундай қўшимча қилади: Америка санкциялари ва Россияда Wестерн Унион трансфер тизимининг тўхтатилиши ҳам вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмайди, чунки кўпчилик ташриф буюрувчилар маҳаллий ёки осиё аналогларидан фойдаланадилар, шунинг учун улар ўз оилаларига муаммосиз пул жўнатишлари мумкин.

Агар мигрантларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳақидаги маълумотлар нотўғри бўлса, яна бир савол туғилади: жамиятга нотўғри маълумот тарқатиш кимга ва нима уҳун керак?

Коррупсияга қарши кураш миллий қўмитаси раҳбари, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг доимий комиссияси раиси Кирилл Кабанов ҳам ушбу мавзу бўйича ўз фикрини ўртоқлашди:

“Менимча, бу ерда ҳеч ким гапирмайдиган сиёсий компонент бор. Мигрантларнинг оммавий оқимини ташкил этаётган одамлар, улар ишлашга келмаслигини тушунишади. Улар яшаш учун Россияга бориб, оилаларини бу ерга олиб келишади. Яъни, бизда маданий қатламлар, миллатлар тўқнашуви бор. Бу русларнинг айби эмас. Биз Европа юрган кемага қадам қўйяпмиз. Ахборот ҳужумига келсак — бу яширин саботажнинг бир тури бўлиб, натижада ваҳимага тушаётган муҳожирлар мамлакатни тарк этади.

Мен оддий мисол келтираман: урушдан кейин Марказий Россия тикланганида, қурилиш майдонларида украинлар ва беларуслар ишлаган. Эҳтимол, Сталиннинг Ўрта Осиё аҳолисини олиб келиш учун маблағлари бор эди, лекин у бундай қилмади. Нега? Чунки у оқибатлар, миллатлараро низолар бўлиши мумкинлигини тушунарди”.

Кирилл Викторовичнинг сўзларига кўра, статистика коронавирус пандемияси давридан кейин Марказий Осиё фуқаролари оқими фақат ошганини кўрсатмода.

Шундай қилиб, экспертлар муҳожирларнинг Россия бозоридан кўп миқдорда чиқиб кетиши узоққа чўзилган воқеа эканлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, шунга ўхшаш вазият 2014 йилда ҳам кузатилиб, у вақтда доллар курси кескин 45 дан деярли 70 рублга кўтарилган эди. Кейин, худди шу тарзда, муҳожирларнинг муҳим қисми Россияни тарк этаётгани ҳақида музокаралар бўлди. Оммавий ахборот воситалари рублнинг кескин тушиб кетгани ва мигрантларнинг даромадлари тез пасайгани ҳақида ёзганди. Бироқ вақт буларнинг барчаси жуда бўрттирилган миш-мишлар эканини кўрсатди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya