Maqola

954 06/06/2022

Мўғулистон Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартибни жорий этди.

Мўғулистон Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартибни жорий этди. Бу борадаги келишувга 3 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Фурқат Сидиқов ва Батсумбер Мунхжин учрашувида эришилган.

Музокарада ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида салмоқли салоҳият мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларнинг Мўғулистон бозорига экспортини орттириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларининг истиқболлари масаласи кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ўртасида фуқаролар авиацияси ва халқаро автомобиль ташувлари хусусида битимлар имзолаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Монголия бу йил дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya